Жамият | 13:24 / 22.06.2017
18580
1 дақиқада ўқилади

Норин дарёсида 4 йигит қутқариб қолинди

Фото: ФВВ

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган чақирув асосида Қутқарув отряди қўмондони бошчилигидаги қутқарувчилар Норин туманига зудлик билан етиб боришди, деб хабар бермоқда ФВВ. 

Қутқарув отряди етиб борганда, Норин дарёсининг кўпригидан оқим бўйича 500 метр пастда ҳосил бўлган оролчада 4 нафар фуқаро (1991йилда туғилган Умурзаков Б., 1980 й.т. Убайдуллаев А., 1994 й.т. Солиев С., 1994 й.т. Жамалов А.)лар сув сатҳи баландлиги ва оқим тезлиги сабабли қирғоққа чиқолмасдан ёрдамга муҳтож бўлиб туришганди. 

Ўз вақтида тезкорлик билан амалга оширилган қутқарув ишлари натижасида юқорида исмлари кўрсатилган фуқаролар қирғоққа олиб чиқилди ва ҳаёти сақлаб қолинди.

Мавзуга оид