40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
Наманганда фуқаролар Gentra автомашинасида умумий баҳоси 40,1 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 138 дона пиротехника буюмларини ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Наманганда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Наманган туманида фуқаролар Й.К. ва У.Р. Gentra автомашинасида умумий баҳоси 40,1 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 6 хил турдаги жами 138 дона пиротехника буюмларини фуқаро М.Х.га ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:20 / 27.11.2024
Тошкентдаги хонадондан салкам 25 минг дона пиротехника воситалари аниқланди
08:16 / 27.11.2024
Тошкент вилоятида ўз уйида пиротехника воситаларини сақлаб келган шахс ушланди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
11:38 / 25.11.2024