00:29 / 23.06.2017
7418

Алексис Санчес Конфедерациялар кубоги тарихидаги 400-гол муаллифи бўлди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ва Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес Конфедерациялар кубоги тарихидаги 400-гол муаллифи бўлди. 

Санчес бу юбилей голни Германияга қарши учрашувнинг 6-дақиқасида урди. 

28 ёшли Санчес Чили учун 2006 йилдан бери тўп суриб келади. Эндиликда унинг ҳисобида 109 та ўйин ва 38 та гол бор. 

Эътиборлиси, Санчес ушбу голи эвазига Чили терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида якка пешқадамга айланди. 2-ўринни эса 1994 йилдан 2007 йилгача Чили учун 37 та гол урган Марсело Салас эгалламоқда.

 

Top