Испаниялик теннисчи Гарбиния Мугуруса аёллар ўртасидаги Уимблдон мусобақаси ғолибасига айланди.
Мугуруса финал беллашувида АҚШ вакиласи Винус Уильямсни икки сетда 7:5, 6:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Испаниялик теннисчи ўз фаолиятида илк марта Уимблдонда зафар қучди. Мугуруса 2016 йилда «Ролан Гаррос»ни ҳам ютиб олганди.