10:27 / 19.07.2017
4799

Хитойда WhatsApp қисман блокланди

Хитойда WhatsApp мессенжери қисман блокланди. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.

Хитойдаги интернет-назорат тизимлари мамлакатдаги фойдаланувчилар учун илова функцияларини чеклаб қўйди, натижада кўпчилик видео ва фотосуратларни, баъзилар эса – ҳаттоки матнли хабарларни ҳам юбора олмаяпти.

Нашрнинг номи ошкор этилмаган манбасининг айтишича, WhatsApp’ни блоклаш ғояси мамлакат раҳбариятидан чиққан.

Аввалроқ Хитойда Винни Пух тақиққа учрагани хабар қилинганди.

Top