Жаҳон | 15:55 / 19.07.2017
9445
2 дақиқада ўқилади

Тўрт араб давлати Қатарга нисбатан талабларни камайтирди

Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарга нисбатан талаблари рўйхатини қисқартирди ва уларни аниқ муддат белгиланмагани ҳолда бажаришга чақирдилар. Бу ҳақда The Wall Street Journal араб давлатлари дипломатларига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, араб давлатлари 13 та батафсил талабни олтита умумий принципга алмаштирган.

Хусусан, янги рўйхатда Al Jazeera телеканалининг ёпилиши, амирликдан “муаммоли” кишиларни чиқариб юбориш каби талаблар йўқ.

“Албатта, барчамиз муросани истаймиз, бироқ бу олти принцип бўйича муроса бўлмайди”, - дея маълум қилди Саудия Арабистонининг БМТдаги вакили Абдулла ал-Муаллимий.

Таъкидланишича, Қатарнинг БМТдаги вакили янги талабларни араб мамлакатлари жаҳон ҳамжамияти босими остида ўз обрўларини сақлаб қолиш мақсадида илгари суришган, деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, томонлар можарони ечиш ва уни қуролли ихтилоф даражасига қадар олиб бормаслик ниятида эканликларини маълум қилишган.

Аввалроқ Миср Қатар билан виза режимини жорий этаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид