19:30 / 25.07.2017
9644

Маск Цукербергга жавоб қайтарди

Тадбиркор Илон Маск ўз твиттерида Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг сунъий идрокка тегишли позициясини қоралаб чиқди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Цукерберг Facebook Live жонли трансляцияси вақтида Маскнинг сунъий идрок туфайли охирзамон юз бериши ҳақидаги фикрларини “масъулиятсиз” деб атаган. Унинг маълум қилишича, анча ижобий фикрларга эга, сабаби, сунъий идрок инсон ҳаётини фақатгина яхшилашига ишонади.

Маск бу баёнотга дарҳол жавоб қайтарди. “Бу мавзуни Марк билан муҳокама қилдим. Унинг вазиятни тушуниши юзаки”, - дея ёзди миллиардер твиттердаги саҳифасида.

Аввалроқ Цукерберг Маскнинг "охирзамон" ҳақидаги сўзларига муносабат билдиргани хабар қилинганди. 17 июль куни эса Илон Маск инсониятга энг катта таҳдид нима эканини айтганди.

 

Top