Жаҳон | 09:07 / 31.07.2017
7969
1 дақиқада ўқилади

Трамп Россиянинг Украина бўйича ҳаракатлари ўзгаришига умид қилмоқда

АҚШ вице-президенти Майкл Пенснинг маълум қилишича, президент Дональд Трамп Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракати ўзгаришига умид қилмоқда. Бу ҳақда Пенс Fox News’га берган интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, Трамп Россиянинг Украина масаласи бўйича ҳозирги ҳаракатларини қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисобламоқда.

Унинг қўшимча қилишича, Трамп яқин орада Россияга қарши санкциялар бўйича қонун лойиҳасини имзолаш ниятида.

Аввалроқ АҚШ конгресси томондан Россияга қарши янги санкцияларнинг киритилиши Қўшма Штатларнинг Россия томондан икки томонлама муносабатларни яхшилаш бўйича қадамларини кўриш истагини билдириши маълум қилинганди.

Мавзуга оид