18:11 / 09.08.2017
6492

112 млн сўмлик дорини сотиб бераман деб олиб, алдаб кетган фирибгар қўлга олинди

Яшнобод туманида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида  Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Яшнобод туманида жойлашган “San-Iih-Faiz” МЧЖга қарашли омборхонада бўлган турли хил турдаги 112.250.000 сўмлик бўлган дори-дармон маҳсулотларини ўзи сотиб беришни ваъда қилиб олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Яшнобод туманида 2017 йил май ойида, Боку кўчаси 179А-уйда жойлашган “San-Iih-Faiz” МЧЖга қарашли омборхонада, 1988 йилда туғилган М.Улуғбек тумани Қорасув даҳасида яшовчи Х.А., 1991 йилда туғилган ушбу омборхонада иш бошқарувчиси, Учтепа тумани Ал-Хоразмий 31-даҳада яшовчи М.С.га биргаликда дори-дармон маҳсулотлари савдоси билан шуғулланамиз деб, ушбу маҳсулотларни ўзи сотиб беришни ваъда қилиб, омборхонадан тур хил турдаги 112.250.000 сўмлик дори-дармон маҳсулотларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланди.

Яшнобод туман ИИБ томонидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.

Top