12:47 / 22.08.2017
12061

«Толибон» Трампнинг қарорини қоралаб чиқди

«Толибон» радикал гуруҳи вакили АҚШ президенти Дональд Трампнинг Афғонистон ҳудудида Америка ҳарбий контингенти сақлаб қолиниши ҳақидаги баёнотини қоралади, деб хабар бермоқда Reuters.

«Америкаликлар Афғонистонда урушни давом эттиришнинг ўрнига, Афғонистондан ўз аскарларини олиб чиқиш ҳақида ўйлаб кўришлари лозим эди», - деган толиблар вакили Забиҳуллоҳ Мужохид.

Баёнот Трамп Афғонистон ва Жанубий Осиёдаги вазият бўйича расмий чиқиш қилганидан бир неча соат ўтиб берилди.

Мужохиднинг қўшимча қилишича, улар ҳарбий ҳаракатларни «мамлакатимизда америкалик бир аскар қолгунга қадар ҳам» давом эттириш ниятида.

Аввалроқ Трамп Афғонистонга Американинг 4 минг аскарини юбориш фармонини тасдиқлаганди. Шунингдек, у Ҳиндистон Қўшма Штатларга Афғонистон бўйича кўпроқ ёрдам бериши кераклиги ҳақида айтди.

Top