17:31 / 30.08.2017
27227

Америкаликлар баллистик ракетани уриб туширди. АҚШ КХДРга кучини кўрсатиб қўймоқчими? 

Фото: Reuters/KCNA

Америкалик ҳарбийлар Ҳавайи қирғоқларидаги синовлар доирасида ўрта масофадаги баллистик ракетани уриб туширишнинг уддасидан чиқишди. Бу ҳақда Fox News АҚШ ракеталарга қарши мудофаа Агентлигига асосан хабар бермоқда.

Баллистик ракета Кауаи оролидан учирилган бўлиб, John Paul Jones эсминецидан чиқарилган SM-6 ракеталарга қарши қурилмалари орқали йўқ қилинди. Қўшма Штатлар ҳарбий маҳкамаси синовларни муваффақиятли, деб тан олди.

Шимолий Корея 29 август эрта тонгда Ким Чен Ин раҳбарлиги остида биринчи марта Япония ҳудуди устидан учиб ўтган ракета синовини ўтказди.

Ким Чен Ин бу ракета синовини «Гуамга ҳужумнинг муқаддимаси» деб атади.

Top