15:12 / 05.09.2017
12361

Элёр Ғаниев: Ўзбекистон Қирғизистонга олий сифатли маҳсулотлар етказиб беришга тайёр

Фото: SNG.Today

Қирғизистон Ўзбекистон билан биргаликда ташкил этиладиган қўшма корхоналар учун ер майдонлари ажратишга тайёр. ҚР иқтисодиёт вазири Артём Новиков Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев билан суҳбатда шу ҳақда баёнот берди. 

Ўзбекистон ташқи савдо вазири ўз навбатида, бизнес соҳасида ўзбек-қирғиз муносабатларини ривожлантириш учун қўшма корхоналар очиш зарурлигини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қўшни мамлакатга олий сифатли маҳсулотлар етказиб беришга тайёрлигини ҳам қайд этган.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон сифатни назорат қилишнинг қатъий менежменти жорий қилинган ва барча маҳсулотлар халқаро меъёрларга мос келади ҳамда ISO 9000 сертификатлашидан ўтказилади, деб хабар қилмоқда 24.kg агентлиги.

Top