Ўзбекистон | 15:41 / 07.09.2017
58231
1 дақиқада ўқилади

Фаттоҳ Шодиев фонди Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилди

Фото: Tengrinews

Адлия вазирлиги томонидан Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Адлия билан мулоқот» саҳифасида маълум қилинган.

Қайд этилишича, Шодиев халқаро фондининг Бош офиси Лихтенштейн князлигида жойлашган бўлиб, асосий мақсади илмий, тиббий, ижтимоий, маданий ва таълим соҳаларида лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ҳомийлик қилиш ҳисобланади.

Фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар уйларига гуманитар кўмак ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш лойиҳаларига хайрия ёрдами кўрсатишдан иборат.

Ваколатхонанинг раҳбари этиб Кейт Элизабет Магуайр тайинланган.

Маълумот учун: Фаттоҳ Шодиев келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлиб, ҳозирда Бельгия фуқароси ҳисобланади.

Фото: Facebook/Адлия билан мулоқот

Мавзуга оид