Жаҳон | 10:11 / 12.09.2017
8642
1 дақиқада ўқилади
ЕИ Қрим ва Севастополдаги сайловларни тан олмайди
ЕИ 10 сентябрь куни Қрим ва Севастополда бўлиб ўтган маҳаллий сайловлар натижасини тан олмайди. Бу ҳақда ЕИ хавфсизлик сиёсати ва ташқи ишлар олий комиссари Федерико Могерини раҳбарлигидаги ташқи сиёсат хизмати баёнот берди.
"ЕИ Қрим ва Севастополнинг ноқонуний равишда Россияга қўшиб олинишини тан олмаган эди. Шу боисдан Қрим ярим оролидаги сайловларни ҳам тан олмайди. Қрим ёки Севастополь "вакили" номига даъвогарлик қилувчи вакил сифатида тан олинмайди, чунки бу ҳудудлар Украинага тегишли", - дейилади ҳужжатда. Таъкидланишича, Брюссель "Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда қатъиятлидир".
10 сентябрь куни Қрим ва Севастополда уларнинг тарихида илк бора маҳаллий парламент ва губернаторлик сайлови бўлиб ўтди.