Иқтисодиёт | 09:18 / 13.09.2017
14542
1 дақиқада ўқилади
Apple акциялари нархи iPhone X тақдимотидан кейин тушиб кетди
Apple компанияси акциялари нархи компаниянинг янги маҳсулоти iPhone X тақдимотидан кейин 163,54 доллардан 159,51 долларгача тушиб кетди. Эҳтимол, бу сармоячиларнинг тақдимотдан ҳафсалалари пир бўлгани билан боғланган бўлиши мумкин.
iPhone X 3 ноябрдан, iPhone8 ва iPhone8 plus 22 сентябрдан сотувга чиқади.
The Wall Street Journal нашри маълумотларига кўра, компания смартфонларни сотувга ёздаги ишлаб чиқаришдаги ушланишлар сабабли бир ойлик кечикиш билан чиқармоқда. Жадвалдан қолишни камайтириш мақсадида компаниянинг Хитойдаги заводида янги ишчилар ёлланганди.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024