08:48 / 28.09.2017
18238

Тошкентда “Ласетти” ҳайдовчиси бир инсоннинг умрига зомин бўлди

2017 йил 25 сентябрь куни соат 08:00ларда, Чилонзор тумани, “Бунёдкор” кўчасида жойлашган “Оқ тулпор” ресторани қаршисида, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда - 1981 йилда туғилган аёл киши, йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Аввалроқ Чилонзор туманида машина ҳайдаган қизнинг пиёдаларни уриб кетиши фожиали тугагани хабар берилганди.

Top