Фан-техника | 15:00 / 11.10.2017
17129
1 дақиқада ўқилади

Telegram энди рус тилида!

Фото: РИА "Новости"

Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров мессенжернинг русча версияси пайдо бўлгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида у ўзининг "ВКонтакте" саҳифасида хабар берди. 

"Telegram интерфейси энди рус ва украин тилларида ҳам ишлайди. Янги translations.telegram.org платформамизнинг ишга тушиши туфайли мана шундай имконият пайдо бўлди", - деб ёзади у. 

Дуров "бугун "русча" Telegram дунёга келгани"ни қўшимча қилади. Таъкидлаш жоизки, худди шу куни, яъни 10 октябрда мессенжер асосчиси Павел Дуров таваллуд топган.

Мавзуга оид