Воронежда ўз қизини сотаётган ўзбекистонлик жуфтлик қўлга олинди
Воронежда яшовчи икки Ўзбекистон фуқароси инсон савдоси билан боғлиқ жиноий иш иштирокчисига айланди. "Интерфакс" РТК тергов бошқармаси берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
39 ёшли эркак ва унинг 29 ёшли турмуш ўртоғи кичик қизини сотишга уринаётган вақтда қўлга олинди.
Тергов версиясига кўра, жорий йилнинг 8 сентябрида аёл қиз фарзандли бўлган, бироқ уни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаган.
Куни кеча кечқурун жуфтлик нотаниш одамларга 30 минг рублга сотмоқчи бўлди. Бироқ улар ўзларининг ғаразли ниятларини охиргача амалга ошира олишмади, зеро полиция ходимлари уларни назорат қилаётган бўлган.
Манбага кўра, Ўзбекистон фуқаролари РФ ЖКнинг 30-моддаси 3-қисми, 127-модда 2-қисмининг "б, з" бандлари бўйича айбланмоқда.
Мавзуга оид
00:36
Москва аэропортида Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари қўлга олинди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
11:41 / 21.12.2024
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
23:32 / 20.12.2024