00:46 / 16.10.2017
25267

Қирғизистонда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтиши даргумонлиги айтилди

Фото:SPUTNIK / ТАБЫЛДЫ КАДЫРБЕКОВ

Қирғизистон марказий сайлов комиссияси раҳбари Нуржан Шайлдабекова президентлик сайловларининг 2-босқичи бўлиши даргумонлигини айтди.

Қирғизистонда 15 октябрда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. 97 фоиз сайлов участкасидан олинган маълумотлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин мамлакатнинг собиқ бош вазири Сооронбай Жээнбеков 54 фоиздан кўпроқ овоз билан етакчилик қилаётгани маълум бўлди. 2-ўринни мухолифат вакили Омурбек Бабанов 33 фоиз овоз билан ээгаллаган.

"Қолган 3 участкадан олинадиган маълумотлар овоз беришнинг дастлабки натижаларини қаттиқ ўзгартириши даргумондир", деб айтган Шайлдабекова матбуот-анжуманда. 

У журналистларнинг 2-босқич бўлиши ҳақидаги саволига у ўтмаслигини айтган.

"Фикримча, сайловларни бўлиб ўтган деб ҳисоблаш мумкин, сайловлар осойишта ўтди, қоидабузарликлар жуда кам бўлди. Бу қоидабузарликлар сайлов натижаларига таъсир қилмаган", деб айтди Шайлдабекова.

Сайловларда овоз берувчиларнинг давомати инобатга олинмаган. Овоз беришнинг 1-босқичида сайловларда иштирок этганларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод президент этиб сайланган деб ҳисобланади.

Мавзу
Қирғизистонда президентлик сайлови

15 октябрь куни Қирғизистонда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайловчилар 11 нафар номзод орасидан мамлакатнинг келгуси президентини танлашлари керак.

Барчаси
Top