Ўзбекистон | 09:15 / 17.10.2017
36513
1 дақиқада ўқилади

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевни Чеченистонга таклиф қилди

Фото: ЎзА

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Тошкентдаги учрашув вақтида Грознийга ташриф билан келишни таклиф қилди.

«Мен Шавкат Миромоновичга ўзига қулай вақтда Россияга — Чеченистонга ташриф буюришни таклиф этдим! Президент Грознийга келишга ваъда берди!», дея ёзиб қолган у  Instagram’даги саҳифасида.

Қодиров Шавкат Мирзиёев билан Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш, уларга тизимли тус бериш ва юқори даражага олиб чиқиш ҳақида келишиб олгани, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, маданият, спорт, инвестиция сиёсати бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама этилганини қўшимча қилган.

Рамзан Қодиров ўзаро алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди

Мавзуга оид