Жаҳон | 18:40 / 30.10.2017
35171
1 дақиқада ўқилади

Саратовда Ўзбекистон фуқароси Сурияга жўнаб кетиш учун жангариларни ёллаган 

Фото: vzsar.ru

Россиянинг Саратов вилоятида Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилиш ниятида бўлгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РФ Федерал хавфсизлик хизматининг минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, 24 ёшли айбланувчи Сурияга ноқонуний қуролли тузилма сафига бориб қўшилиш учун жўнаб кетишга тайёргарлик кўрган. У интернетда бу борада ўзига ҳамроҳлар излаган.

Эркак Россия ФХХнинг Саратов вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Тинтув чоғида унинг шахсий буюмлари орасидан экстремистик адабиёт топилган. Айбланувчи ўз айбини тан олди, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

"Ўзбекистон Республикасининг 1993 йилда туғилган фуқаросига нисбатан РФ ЖКнинг 2 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди", - дейилади хабарда.

Мавзуга оид