Ўзбекистон OPEC йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этиши мумкин
Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон ҳам OPEC ташкилотига аъзо ва кузатувчилар йиғилишида иштирок этиши мумкин. Жорий йилнинг ноябрь ойи сўнгида Вена шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган йиғилишда Ўзбекистон ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистони қироллиги вазири Холид ал-Фалиҳ маълум қилган.
4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган МДҲ Электр энергия Кенгашининг 51-йиғилишида иштирок этган саудиялик вазир Ўзбекистоннинг Венада ўтиши режалаштирилган тадбирда кузатувчи мақомидаги иштирокини истисно этмади.
Вазирнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, «режада бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳали охирига етгани йўқ. Венада бу масалалар муҳокама этилади». Шунинг билан вазир жаҳон бозорида нефтни ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтиришга ишора қилган бўлиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Алишер Султонов, Россия ва Қозоғистон Энергетика вазирлари ҳамда Холид ал-Фалиҳ иштирокида тор доирада давра суҳбати ўтказилди. Унда айнан нима масалалар кўриб чиқилгани ошкор этилмаган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда аниқланган нефть захираси 594 миллион баррель экани айтилади. OPEC ташкилотига Ар-Риёд президентлик қилаётган йилда Саудия Арабистони нефтни глобал ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтиришга уринмоқда.
Мавзуга оид
13:02 / 06.01.2025
2025 йилда ЕИ-Марказий Осиё етакчиларининг биринчи саммити бўлиб ўтади
17:13 / 05.01.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга олиб чиқувчи янги темирйўлни 2027 йилда ишга туширмоқчи
12:05 / 05.01.2025
“Коррупциясиз” Қирғизистон, энергетик мустақиллик ва блокланган интернет — МО ҳафта ичида
14:15 / 29.12.2024