Жаҳон | 08:19 / 13.11.2017
31417
1 дақиқада ўқилади

«Трамп Путин томонидан қўрқитилган бўлиши мумкин» - МРБ собиқ раҳбари

Фото: Reuters

АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жон Бреннаннинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путиндан  «қандайдир сабаб туфайли қўрқаётган» бўлиши мумкин. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

«Бу соддалик, ёки нодонлик, ёхуд қўрқув – жаноб Трамп русларга нисбатан айнан шундай муносабатда бўлмоқда», - деди у.

Шу билан бирга, АҚШ Миллий разведкаси собиқ директори Жеймс Клэппернинг маълум қилишича, унинг фикрига кўра, «ҳам хитойликлар, ҳам россияликлар ундан [Трампдан] фойдалана олиш хаёлида юришибди».

Аввалроқ Трамп Путин жуда хафалиги ҳамда унга ишонишини маълум қилганди.

Мавзуга оид