Спорт | 09:20 / 14.11.2017
28984
2 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Буффон йиғлаб хайрлашди

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон Швецияга қарши ўйиндан кейинги эфир вақтида кўзда ёш билан термадаги фаолияти якунлангани ҳақида маълум қилди. Швецияга қарши ўйин унинг учун сўнггиси бўлиб қолди – итальянлар жаҳон чемпионатига бормайдиган бўлди.

«Италия термасини яхши йигитларга қолдираман. Менга ҳамиша ёрдам берган инсонларга, менинг Кьеллимга, менинг Бардзамга, менинг Лео... Раҳмат йигитлар, раҳмат. Раҳмат Италия.

Терма жамоа ҳали ўрнидан кўтарилади. Биз итальянлармиз, биз ҳамиша қайта оламиз. Мен сизларга ўзимнинг Жижи Доннаруммамни қолдирмоқдаман. Маттиа Перин ҳам яхши туради», – деди Буффон RAI эфирида.

Қайғули видео:

Жуда қайғули суратлар

Буффоннинг терма жамоадаги фаолияти 1997 йилда ЖЧ-98 учун плей-офф ўйинлари доирасида Россияга қарши ўйин билан бошланганди. Сафарда 1:1 ва уйда 1:0 ҳисобидаги натижалардан кейин Италия Франция майдонларидаги жаҳон чемпионатига чиққанди.

Буюк Буффоннинг «Скуадра адзурра» сафидаги охирги ўйини ҳам ЖЧга чиқиш учун плей-офф ўйинига тўғри келди, аммо барчаси қайғули якунланди.

2018 йил январида Буффон 40 ёшга тўлади. У фаолиятини 6 марта жаҳон чемпионати иштирокчиси сифатида якунламоқчи эди. Аммо ўхшамади.

Мавзуга оид