Қаҳва юрак учун фойдали экани аниқланди
Америка юрак касалликлари ассоциацияси мутахассислари маълум қилишича, қаҳва истеъмол қилиш юрак етишмовчилиги ва инсульт пайдо бўлиш хавфини камайтирар экан. Бу ҳақда EurekAlert! сайтида эълон қилинган пресс-релизда айтиб ўтилган.
Олимлар юрак қон-томир тизими ҳолати ва турли парҳезлар орасидаги боғланишни аниқлашга бағишланган узоқ муддатли Framingham тадқиқотлари натижаларини машина алгоритми ёрдамида қайта ишлаб, таҳлил қилишган. Аниқланишича, ҳафтасига ҳар бир қўшимча финжон қаҳва инфаркт хавфини 7 фоизга, инсульт хавфини 8 фоизга камайтиради.
Гарчи тадқиқот натижалари сабаб-оқибат ўзаро боғлиқлигини кўрсатмаётган бўлса-да, бошқа илмий ишларда ҳам қаҳвани кунда истеъмол қилиш тўсатдан ўлиш хавфини камайтириши, саратоннинг турли кўринишлари, жумладан, жигарда хавфли ўсма пайдо бўлиши эҳтимолини пасайтириши намойиш этиб ўтилган эди. Буларнинг барчаси ҳисобга олинадиган бўлса, қаҳва чиндан ҳам юрак қон-томир тизими ишдан чиқишидан ўлиш хавфини камайтиришига ишонса бўлади.
Мавзуга оид
21:13 / 10.12.2024
Дунёда қаҳва нархи рекорд даражада қимматлашди
17:34 / 10.12.2024
Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради – тадқиқот
00:37 / 25.11.2024
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
17:01 / 18.11.2024