15:40 / 16.11.2017
35175

«Группа ГАЗ» Ўзбекистонда NEXT автомобиллари авлодини тақдим этди

Фото: Группа ГАЗ

15 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган халқаро «Транспорт ва логистика – Trans Uzbekistan/Trans Logistica – 2017» кўргазмасида Россиянинг «Базовый Элемент» деб номланувчи энг йирик диферсификация ишлаб чиқариш гуруҳи таркибига кирувчи «Группа ГАЗ» бир қатор янги «ГАЗель NEXT» ва «ГАЗон NEXT» тижорат автомобиллари ва микроавтобусларини тақдим этди.

Кўргазмага келтирилган экспонатлар орасида микроавтобуслар, мобил автодасгоҳлар,хизмат кўрсатиш устахонаси ва C классдаги «ГАЗель NEXT» тез ёрдам автомобили (реанимобиль), юк машиналари, озиқ-овқат цистерналари ва «ГАЗон NEXT» автопоездлари жой олган.

Компания томонидан тақдим этилган барча автомобиллар тез орада Ўзбекистон бозорига сотувга чиқарилади.

"Компаниямиз Ўзбекистон бозорини Марказий Осиё минтақасидаги калитлардан бири деб билади. Бу ерда "ГАЗ" автомобили узоқ вақтдан буён машҳур ва севимлидир, биз ҳар йили Ўзбекистонга 1000 га яқин техникани сотамиз. Бугунги кунда саноат ишлаб чиқариш динамикаси ва умуман иқтисодиётнинг ривожланиши, умуман бозорнинг ўсиш потенциали жуда катта эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнеснинг улуши жуда юқори, бу анъанавий тарзда енгил ва ўрта тоннали тижорат автомобил воситаларининг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Шу муносабат билан, биз ўзбек мижозларимизга янги моделлар сонини, энг аввало, NEXT янги авлод машиналари сонини оширишни режалаштирмоқдамиз",-дея фикр билдирди «ГАЗ» савдо ва маркетинг бўйича директори Олег Марков.

Фото: Группа ГАЗ

Ўрта тоннали «ГАЗон NEXT» юк автомобиллари кўргазмада уч версияда тақдим этилди: борт юк машинаси, озиқ-овқат тиркама юк машинаси ва автопоезд. «ГАЗон NEXT»  -бу шаҳар ва шаҳарлараро қатновлар, хўжалик ишлари, йўл - қурилиш компаниялари ва коммунал хизматлар учун мослаштирилган замонавий юк машинасидир. У ўзида юқори функционаллик ва юк кўтариш имкониятларини, энг паст нархни ва синфий эгалик хусусиятини ўз ичига олади. Юқори ишончлилик автоуловда энг яхши кафолат шартларини – 3 йил ёки 150 минг км масофа ўрнатиш имконини берди. Капот компоновкаси автомобилнинг эргономиклигини ва хавфсизлигини таъминлайди.

«ГАЗон NEXT» 5 тоннагача юк кўтара олади, ўриндиқлар сони 3тадан 7тагача. Хизмат кўрсатиш сервиси оралиғи 20 000 км. Машина энг замонавий дизель ёқилғи агрегати ҳисобланган ЯМЗ-534 кучли ва иқтисодий двигатель билан жиҳозланган.

Фото: Группа ГАЗ

Ўзбекистонда Горький автомобил заводининг расмий дистрибютори сифатида «BEKOLE-BIZNES» МЧЖ компанияси қатнашмоқда. Компания бир қатор ГАЗ маркали транспорт воситалари: юк машиналари, фургонлар ва «ГАЗель Бизнес», «Газель NEXT», «Соболь Бизнес» ва яна кўплаб микроавтобуслар сотувини амалга оширади. Автомобиллар Тошкент, Бухоро, Жиззах, Урганч, Нукус ва Самарқанд шаҳарларининг расмий автосалонларида сотилади.

Top