Жаҳон | 09:38 / 20.11.2017
4208
2 дақиқада ўқилади

Чилида сайловлар. Собиқ президент яна ҳокимиятга қайтиши мумкин

Фото: EPA-EFE/Elvis Gonzalez

Чили собиқ президенти Себастьян Пиньера давлат раҳбари сайловларида етакчилик қилмоқда, бироқ биринчи тур якунлари бўйича давлатдаги олий лавозимни эгаллаш учун етарли овозларни тўплай олмаяпти. Бундан республика Сайлов хизмат сайтида эълон қилинган овоз бериш натижалари ҳақидаги маълумот дарак бермоқда. 

Дастлабки якунларга кўра, “Чили, олға!” ҳукмрон альянсидан номзоди илгари сурилган Пиньера учун сайловчиларнинг 36,67 фоизи овоз берган. Ҳукмрон сўл марказ коалицияга кирувчи қатор партиялар қўллаб-қувватлаётган сенатор Алехандро Гильер учун 22,63 фоиз овозлар берилган. Учинчи ўринни эса “Кенг фронт” сўл коалициясидан бўлган журналист Беатрис Санчес 20,39 фоиз овозлар билан эгаллаб турибди.

Пиньера бўлиб ўтган овоз бериш жараёни якунлари бўйича ғалаба қозониш учун аксарият овозларни қўлга киритиши лозим эди. Сайловларнинг иккинчи тури 17 декабрь куни бўлиб ўтиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Чилида якшанба куни президентлик ва парламент сайловларида овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозими учун саккиз номзод кураш олиб борди.

Мавзуга оид