«Пахтакор» Александр Лобанов бўйича баёнот берди
«Пахтакор» футбол клуби раҳбарияти жамоа дарвозабони Александр Лобановнинг Қаршидаги ўйиндан кейин ўзини тутиши борасида йиғилиш ўтказди.
Клуб матбуот хизмати баёнотида айтилишича, йиғилишда Лобановнинг «Насаф» билан беллашувдан сўнг мухлислар провокациясига жавоб қайтариб, уларга нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлгани кўриб чиқилди. Якунда «Пахтакор» дарвозабонининг ўша ҳаракати кескин танқид остига олинди ва Лобановга нисбатан «Пахтакор» футбол клуби томонидан зарур чора кўрилиб, моддий жарима белгиланди. Бундай вазият яна рўй берган тақдирда кескинроқ чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.
«Александр Лобанов Қаршидаги учрашувдан сўнг рўй берган ҳолатдан афсусда эканини маълум қилган. Бунга унинг ўйиндан кейин жуда асабийлашгани сабаб бўлган. Дарвозабон «Пахтакор» футбол клуби ҳамда мухлислардан бунинг учун кечирим сўрайди. Лобанов бундай ҳодиса бошқа қайтарилмаслигига ваъда берди.
«Пахтакор» футбол клуби футболчиларнинг хулқи ва ўзини тутиши доимо кузатувда эканини маълум қилади. Ўйинчиларга нопрофессионал ҳаракатлари учун чоралар кўрилиб, улар жазога тортилади. Клуб Ўзбекистоннинг байроқдор жамоаси номига мос ҳолда фаолият олиб боради», дейилган баёнотда.
Видео: Лобанов мухлисларни ҳақоратлади. Энди уни қандай жазо кутади?
Мавзуга оид
17:46 / 25.12.2024
«Пахтакор» Игор Сергеев жамоага қайтганини эълон қилди
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
18:13 / 21.11.2024