Спорт | 17:46 / 25.12.2024
2674
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» Игор Сергеев жамоага қайтганини эълон қилди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев 2025 йилги мавсумни Суперлигада ўтказади.

Фото: Пахтакор

«Пахтакор» клуби жамоанинг собиқ ҳужумчиси таркибга қайтганини маълум қилди.

Сўнгги икки мавсумни Таиланднинг «Патхум Юнайтед» клубида ўтказган 31 ёшли форвард жароҳати сабабли 2024 йилда клуби сафида деярли майдонга тушмади ва тикланиш жараёни билан машғул бўлди. 

У Ўзбекистон миллий жамоаси сафида январ ойида Қатардаги Осиё кубогида Австралия билан баҳсда жароҳат олганди ва ноябр ойида майдонга қайтганди.

Маълумот учун, Игор Сергеев Тошкент клуби сафида жами 180 ўйин ўтказиб, 102та голга муаллифлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент жамоасининг 2025 йилги йиллик бюджети 100 миллиард сўмдан ошишини маълум қилганди.

Мавзуга оид