Жаҳон | 13:30 / 21.11.2017
20270
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти ИШИД тугатилганини эълон қилди

Фото: REUTERS/Stephanie Keith/File Photo

Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний Яқин Шарқда пайдо бўлган «ИШИД гуруҳи эълон қилган давлат батамом яксон этилгани»ни эълон қилди. Бу ҳақда олий сиёсатчи мамлакат марказий телеканалида жонли эфир орқали чиқиш қилиб маълум қилган.

Sepah News нашрининг хабар қилишича, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси олий қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний ИШИД гуруҳи томонидан эълон қилинган маъмурият батамом тугатилгани ҳақида президентга мактуб йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги Иттифоқчи кучлар ИШИД гуруҳи жангарилари Абу Камолда жойлаштириб кетган миналарни тўлиқ тозалаб чиққани ҳақида баёнот берганди. Эндиликда гуруҳ аъзолари Фрот дарёси атрофидаги бир нечта қишлоқларда қолган, холос.

Мавзуга оид