Фан-техника | 22:35 / 23.11.2017
8553
1 дақиқада ўқилади

Apple iPhone учун букилувчи дисплей яратди

Фото: ActualApple

Интернетда Apple компанияси iPhone’нинг бўлғуси моделлари учун букилувчи дисплейга патент олиш учун берган аризаси пайдо бўлди. Бу эса компаниянинг йиғилувчи гаджет устида ишлаётгани ҳақидаги миш-мишларнинг ростлигини тасдиқлайди.

Маълумотларга кўра, компания бу антиқа қурилмани LG компанияси билан ҳамкорликда яратмоқда.

Аризада айтилишича, бўлғуси смартфон унга букилишга имкон берувчи букилувчан қисм олади.

Айни вақтда Apple бу қурилмада OLED ёки LCD ёки яна бошқа турдаги экран қўллаши номаълум.

Маълум қилинишича, экран четлари бироз қайрилган бўлади, бу эса қурилманинг ташқи кўриниши деярли “ҳошиясиз” бўлишига эришишга имкон беради.

Фото: Patently Apple

 

Мавзуга оид