Жаҳон | 10:05 / 23.11.2017
189041
2 дақиқада ўқилади

Атамбоев: Ислом Каримов мени ҳеч қачон кечирмаслигини яхши тушунганман

Фото: ТАСС

Алмазбек Атамбоев Қирғизистон ҳудудидан нега АҚШ базасини чиқариб юборганига аниқлик киритди. Унинг айтишича, «чунки қўшнилар, икки буюк давлат хафа қилинган». У бу ҳақда 22 ноябрь куни давлат мукофотларини топшириш маросимида айтиб ўтди.

«Агарда мен қандайдир ишларни қилган бўлсам, ўзимга жуда кучли душманлар орттираётганимни яхши тушунганман», - дея айтиб ўтди у ва Қирғизистондан АҚШ ҳарбий базасининг чиқариб юборилишини мисол тариқасида келтирган.

«Ҳеч ким, ҳатто америкаликларнинг ўзи ҳам ишонмаганди. Бироқ мен шундай қарорни қабул қилдим, сабаби бу ерда базанинг жойлаштирилиши Оқ уйдагиларнинг вазиятни «бошқаришига» олиб келди. Майли, улар бизга ёрдам берди ва кейин ҳам ёрдам беришарди, бироқ биз икки буюк қўшни давлат – Россия ҳамда Хитойни хафа қилдик», - дея айтиб ўтди Атамбоев.

«Бизда шундай нақл бор: «Узоқ қариндошдан кўра, яқин қўшни яхши». Балки бизга «Сэм амаки» қариндош ҳам эмас эди, ёрдам ҳам бергандир. Бироқ биринчи навбатда қўшнилар билан дўстлашиш керак. Айниқса, Россия ва Хитой каби буюк мамлакатлар билан», - дея таъкидлаб ўтган у.

«Баъзида эса муносабатларни совуқлаштиришга мажбур бўлдим. Ислом Каримов мени ҳеч қачон кечирмаслигини тушуниб, хурсанд бўлганман, деб ўйламанг. Ҳамда Нурсултон Назарбоев мен БМТ трибунасида чиқиш қилишга тайёрланаётганимда, туни билан ухламаганим, нутқимни бошқа вақтга кўчирганимда мени кечирмаслигини ҳам билардим. Сабаби биз мустақил давлатмиз. Агарда ўшанда индамаганимда, БМТда чиқиш қилмаганимда, ҳозир бу маросимда, эҳтимол, қандайдир югурдак вазиятни бошқариб ўтирган бўларди», - дея айтиб ўтди Атамбоев.

Мавзуга оид