Атамбоев Қирғизистон келажагидан хавотирда эмаслигини айтди
Алмазбек Атамбоев Сооронбай Жээнбеков ва Қирғизистон халқини янги давлат раҳбари ўз лавозимига киришгани билан табриклади. Унинг таъкидлашича, ҳокимиятни топшириш пайтида жуда ҳаяжонланган.
«Яратганга шукр, менинг муддатим якунланди. Барча тарафдорларим ва мамлакат фуқароларига доимий қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдираман. Сизлар мени президент сифатида танлаб, катта ишонч билдирдингиз. Рафиқам ҳамда фарзандларимга раҳмат айтмоқчиман», - деди Атамбоев.
Унинг навбатдаги маротаба таъкидлашича, янги президент ҳалол ишлаши ва ислоҳотлар йўлида давом этишига ишонмоқда. У ўзи ёзган тилакни ўқиб эшиттирган.
«Менинг дўстим Соке, ишонаманки, сен муносиб президентга айланасан. Қирғизистонни ёрқин ва гуллаб-яшнайдиган келажакка олиб келасан», - дея айтиб ўтди у.
Мавзуга оид
10:43
Қирғизистон айрим Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024