Жаҳон | 13:50 / 24.11.2017
13925
1 дақиқада ўқилади

Жээнбеков энг асосий эътиборни нимага қаратишини айтди

Фото: President.kg

Қирғизистон янги президенти сиёсатидаги устувор йўналиш – коррупция билан кураш бўлади. Бу ҳақда Сооронбай Жээнбеков бугун инаугурация маросимида қасамёд келтирганидан сўнг сўзлаган нутқида маълум қилди.

Президент коррупция билан кураш олиб бориш ҳамда суд тизими ишининг шаффофлигини таъминлашга ваъда берди.

«Биз судлар инфратузилмасини янада яхшилашимиз ҳамда адлиянинг рақамли тизимини жорий этишимиз керак, шунда судьялар масъулияти ва шаффофлиги ҳам бўлади», - дея айтиб ўтди Сооронбай Жээнбеков.

Унинг қўшимча қилишича, Қирғизистон ижтимоий йўналтирилган давлат йўлидан четлашмайди.

Президент ташқи сиёсатда минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Давлат раҳбари Россия билан стратегик шерикликни ҳам давом эттириш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

«Европа иттифоқи давлатлари, Япония, Корея, Ҳиндистон, Мўғулистон, Хитой, Туркия ва АҚШ билан ҳамкорликни янада кучайтирамиз», - дея қайд этиб ўтди президент.

Мавзуга оид