Жаҳон | 16:31 / 25.11.2017
17850
1 дақиқада ўқилади

305 киши. Мисрдаги теракт қурбонлари сони яна ошди

Фото: Global Look Press

Миср бош прокуратураси мамлакатда юз берган теракт оқибатида 305 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, деб маълум қилмоқда MENA.

Ҳалок бўлганлар орасида – 27 нафар ёш бола. Шунингдек, 128 инсон жабрлангани айтилмоқда. 

Аввалроқ Мисрдаги теракт натижасида 235 киши ҳалок бўлгани, полиция 30 нафар жангарини йўқ қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Мисрнинг Синай ярим оролида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли, хавфсизлик ходимлари қурбон бўлганлиги муносабати билан ушбу мамлакат президенти Абдул-Фаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик билдирди.

Мавзуга оид