Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўллар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўллари маъмурияти вакиллари учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Казикстан темир жоли МК» АЖ делегациялари халқаро йўловчи ташувларини ташкил этиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
«Пассажирские перевозки» АЖ ва «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ учрашуви кун тартибидаги масалалар орасида 2017 йилдаги қўшма ишлар якунлари ҳам бор эди. Томонлар иш самарадорлигини ошириш ва икки давлат ўртасида темир йўл қатновини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.
Учрашувда чиптани харид қилишнинг имтиёзли тизимини қўллаш бўйича келишувга эришилди. Бунда уни аввалдан харид қилиш муддати ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Темир йўл маъмуриятлари вакиллари икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бошқа қатор масалаларини ҳам муҳокама қилишди. Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди.
Мавзуга оид
09:00
Қозоғистонда AZAL лайнери ҳалокати версияларига ҳозирча баҳо берилмади
20:58 / 26.12.2024
Катта эҳтимол билан Россия ракетаси зарба берган. Оқтовдаги авиаҳалокатнинг иккинчи кунига келиб яна нималар маълум?
19:17 / 26.12.2024
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
16:55 / 26.12.2024