Жаҳон | 00:47 / 16.12.2017
11893
1 дақиқада ўқилади

Исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувларда 260 дан кўпроқ фаластинлик жабрланди

Фото: AFP 2017 / Thomas Coex

15 декабрда Ғазо сектори ва Иорданнинг Ғарбий соҳилида Исроил армияси билан тўқнашувларда 2 фаластинлик ҳалок бўлди, 263 нафари жабрланди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди. 

Тўқнашувларда 29 ва 32 ёшли икки фаластинлик ҳалок бўлган. 

Яраланганларнинг 13 нафари жанговар ўқдан, 47 нафари резина ўқдан, 177 нафари кўзни ачиштирувчи газдан жабрланган. 

Исроиллик ҳарбийлар ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашувлар бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери давом этмоқда. Бунга АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қарори сабаб бўлди. 15 декабрь эрталабки ҳолатига кўра, тўқнашувларда 6 фаластинлик ҳалок бўлган, 1,9 мингдан кўпроғи жароҳат олган.

Мавзуга оид