Краснодарда Ўзбекистон фуқароси ўз ҳамюртини пичоқлаб ўлдирди
Россиянинг Краснодар ўлкасида ўзбекистонлик 24 ёшли эркак ўз танишининг қотилига айлангани бўйича айблов юзасидан суд олдида жавоб беради.
Россия Тергов қўмитасининг Краснодар ўлкаси бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, эркаклар Краснодар транспорт компаниясида ишлашган ҳамда корхона ҳудудида истиқомат қилишган. Терговга кўра, 2017 йилнинг 24 август куни кечқурун 24 ёшли айбланувчи маст ҳолатда бўлгани ҳолда, стол тенниси ўйнаётган 25 ёшли танишининг ёнига яқинлашган ва бирга ўйнашни таклиф қилган. Бироқ, қайд этилишича, у рад жавобини олган.
24 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг бундан жаҳли чиққан ва у ватандошига пичоқ билан бир неча маротаба зарба берган. Гувоҳлар тиббий бригадани чақиртиришган, бироқ жабрланувчи «тез ёрдам» машинасида шифохонага олиб кетилаётган вақтда ҳаётдан кўз юмди.
Айни дамда жиноий иш тасдиқланган айблов хулосаси билан судга кўриб чиқиш учун юборилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
00:36
Москва аэропортида Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари қўлга олинди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
11:41 / 21.12.2024
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
23:32 / 20.12.2024