Чирчиқда аҳоли бандлигига бағишланган меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Тошкент вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Чирчиқ шаҳрида “Аҳоли бандлигини таъминлашда – тадбиркор ўрни беқиёс” шиори остида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасига вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Бундан ташқари, тадбирда тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўргазмасини ташкил этишди.
Кам таъминланган оилаларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида ташкилотчилар томонидан тикув машиналари совға қилинди.
Вилоятда фаолият олиб борувчи банклар томонидан коллеж битирувчиларига имтиёзли кредитлар ажратиш имкониятини берувчи сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар тарқатилди.
Янги тадбиркорлик субъектларини шу жойнинг ўзида рўйхатдан ўтказиш мақсадида сайёр рўйхатдан ўтказиш ишлари олиб борилди.
Шу билан бир қаторда, чет элда ишлаш нияти бўлган фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ходимлари томонидан юридик маслаҳатлар берилди.
Мавзуга оид
18:48 / 27.12.2024
Тошкент вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди
13:50 / 27.12.2024
Тошкент вилоятидаги учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024