Тошкент вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан Ангрен шаҳрида қудуққа тушиб кетган фуқарога ёрдам кўрсатилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан Тошкент вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқариб олинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 27 декабр куни соат 12:37 да Ангрен шаҳар Кўктерак маҳалласи, Мусожалил кўчасида жойлашган хонадонларнинг биридаги қудуққа фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони қудуқдан чиқариб олган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
«Фуқаро енгил тан жароҳати олган ва ҳозирда шифокорлар назорати остида, унинг соғлиги яхши ҳолатда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, октябр ойи ўрталарида Тошкент вилоятида ФВБ қутқарувчилари ҳожатхонага тушиб кетган қизчани қутқариб қолганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ҳам ҳожатхонага тушиб кетган қизча қутқарилгани тўғрисида хабар берилган эди. Ноябр охирларида эса Бўстонлиқ туманида тахминан 5 метрли чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқарилганди.
Мавзуга оид
13:50 / 27.12.2024
Тошкент вилоятидаги учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024