18:47 / 21.02.2018
8161

Украина ТИВ раҳбари мамлакат нега ЕИ ва НАТО аъзосига айлана олмаслигини айтди

Фото: РИА "Новости"

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг маълум қилишича, Украина айни дамда Европа иттифоқи ва Шимолий Атлантика альянси аъзосига айланишга тайёр эмас. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Бугунги Украина ҳозирча ЕИ ва НАТО аъзосига айланиш учун имкониятларга эга эмас, бироқ келажакдаги Украина бизнинг дўстларимиз ёрдамида бунга албатта эришади», - дея айтиб ўтди Климкин.

Унинг сўзларига кўра, ислоҳотларни амалга оширишда асосий эътиборни коррупция билан кураш ва суд тизимига қаратиш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Украинани «Майдан ваъдаларини бажаришга» чақирганди.

Top