21:53 / 15.04.2018
10347

Трамп ФҚБнинг тарихдаги энг ёмон директори кимлигини айтди

Фото: Yuri Gripas/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп тарихда Федерал қидирувлар бюросининг энг ёмон директори ким бўлганини маълум қилди. У бу ҳақда твиттерда ёзган. 
 
Трампнинг фикрича, бу одам Жеймс Комидир.

“Жеймс Коми – ҳар доим ёмон тугаллайдиган одам (ақлли одам эмас!), у тарихга ФҚБнинг энг ёмон директори сифатида киради”, деб ёзган Трамп. 

Трамп, шунингдек, Комининг ёдномаларини ёлғон, унинг ўзини эса ёлғончи деб атаган. 

Коми Трамп томонидан истеъфога кетказилмагунча ФҚБга 2013 йил 4 сентябрдан 2017 йил 9 майгача бошчилик қилган.  

Top