Си Цзиньпин протекционизм глобал иқтисодиётга катта хавф келтиришини айтди
Хитой раиси Си Цзиньпин Давосда Жаҳон иқтисодий форуми асосчиси Клаус Шваб билан учрашувда охирги вақт авж олаётган протекционистик кайфиятлар глобал иқтисодиёт учун хатарлар ва мавҳумликни кучайтиришини айтди.
“Охирги вақтда дунёда глобаллашувга қарши ва протекционистик кайфиятлар авж олмоқда, бу жаҳон иқтисодиётида хатарлар ва мавҳумликни кучайтиради. “Тўртинчи саноат инқилоби” узлуксиз ривожланиш босқичидадир, бироқ у кўплаб синовлар ва хавфларни ўз ичига олади”, деб айтган Си Цзиньпин.
Хитой раҳбари “айни вақтда дунёда кўплаб муаммолар ва синовлар мавжудлигини, бироқ уларга кўп томонлама ҳамкорликни кучайтириш билан жавоб бериш, уларни тенг ҳуқуқли мулоқот йўли билан ҳал қилиш лозимлигини” айтди.
“Тарих ёпиқлик охир-оқибат боши берк кўчага олиб келишини исботлаган, фақатгина очиқ ҳамкорлик секин-аста янги имкониятларни очишга қодир. Йирик давлатлар шу билан боғлиқ ҳолда ўз зиммаларига муҳим ва аҳамиятли мажбуриятлар оладилар”, деб айтган Хитой етакчиси.
У “Хитой “йирик, масъулиятли давлат” сифатида халқаро ҳамжамият билан очиқ ҳамкорлик доирасида ишлашга тайёрлигини ва дунёга тинчлик ҳамда барқарорлик олиб келиш учун ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилишини айтди.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
19:51 / 24.04.2023