Жаҳон | 12:23 / 12.05.2018
8271
2 дақиқада ўқилади

Тбилисида клублардаги махсус амалиётдан сўнг тартибсизликлар бошланди

Фото: 1TV.GE

Грузия ИИВ Тбилисидаги «Бассиани» ва «Галери» тунги клубларида тинтувлар ўтказди, шундан сўнг шаҳарда тартибсизликлар бошланди. Бу ҳақда Грузия ОАВ хабар бермоқда.

Маҳкамадан билдиришларича, клубларда гиёҳванд моддаларни сотиш ҳолатларини аниқлаш учун махсус амалиёт ўтказишга уч ой давомида тайёргарлик кўрилган. 12 май куни кечқурун иккита клубдаги тинтувлар якунлари бўйича саккиз киши қўлга олинди.

Бу клубларга ташриф буюрганлар Руставели шоҳ кўчасидаги парламент биноси олдида норозилик акцияси ўтказишди, деб хабар бермоқда Грузиянинг «Первый канал»и. Полиция етиб келганидан сўнг тартибсизликлар бошланган, жумладан, намойишчиларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан тўқнашувлари юз берган.

Воқеа жойига кучишлатар идораларнинг қўшимча отрядлари сафарбар этилди. Таъкидланишича, ҳозирги пайтда қанча киши қўлга олингани номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остона ва Олмаотада норозилик намойишлари бўлиб ўтгани, ўнлаб кишилар қўлга олингани хабар берилганди.

Мавзуга оид