Марказий банкнинг асосий вазифалари нималардан иборат?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, Марказий банкнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
нархлари барқарорлиги;
банк тизимининг барқарорлиги ва ривожланиши;
тўлов тизимининг барқарорлиги ва ривожланиши.
Белгиланишича, фойда олиш Марказий банкнинг асосий мақсади эмас.
Бундан ташқари, Марказий банкнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
пул-кредит сиёсати ва валюта сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятига кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикасида тўлов тизимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва таъминлаш;
банклар, банк холдинглари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси ва кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш;
банклар, банк холдинглари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюроларини назорат қилиш;
банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш;
банк, пул-кредит статистикаси шакллантириш ва эълон қилиш;
ташқи сектор статистикаси, шу жумладан тўлов баланси, халқаро инвестиция позицияси, Ўзбекистон Республикасининг ташқи қарзлари, захиравий активлари ва валюта курсларини шакллантириш ва эълон қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро захираларини бошқариш, ҳисобга олиш ва сақлаш.
Марказий банк қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:
молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланиш;
тижорат фаолияти билан шуғулланиш;
учинчи шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш;
банклар ва бошқа юридик шахсларнинг капиталида иштирок этиш, бунда валюта биржаси капиталларидаги иштирок этиш истиснодир.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳисобот беради.
Олий Мажлис Сенати:
Ўзбекистон Республикаси президентининг тақдимномасига биноан Марказий банк раисини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
йиллик ҳисоботни, шунингдек аудитор хулосасини кўриб чиқади.
Марказий банк ўз ваколатлари доирасида қарорларни қабул қилишда мустақилдир.
Давлат Марказий банкнинг ва Марказий банкнинг давлатнинг мажбуриятлари бўйича, агар улар ўзлари бундай мажбуриятларни ўз зиммаларига олган бўлмаса ёки қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жавобгар эмас.
Марказий банкнинг аудити ҳар йили мустақил назорат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:46 / 26.12.2024
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди
19:05 / 25.12.2024
Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонга киришни нега рад этаётгани маълум бўлди
11:21 / 25.12.2024
Марказий банк Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлди
19:16 / 12.12.2024