«ЛХР» қандай шартда Украина таркибида қолиши айтилди
«Луганск халқаро республикаси» («ЛХР») ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владислав Дейнего «ЛХР» қандай шартда Украина таркибида қолишини айтди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Дейнегонинг сўзларига кўра, «агарда Украина ўзида куч топиб, ўз векторини 180 даражага радикал тарзда ўзгартирса ҳамда Минск келишувларини амалга ошириш йўлидан кетса, унда бундай ҳолатларда муносабатларни тиклаш бўйича вазият ривожига оид вариантлар пайдо бўлиши эҳтимоли бор».
Шу билан бирга, унинг аниқлик киритишича, гап, биринчи навбатда, Киев билан шартномавий муносабатлар ҳақида кетмоқда.
«Яъни, гап биз таркибида қоладиган давлат билан муносабатларда маълум бир мустақиллик даражасини сақлаб қолишимиз ҳақида кетяпти. Бироқ, бу давлатга киритилган мустақил субъект бўлишимиз мумкин», - дея аниқлик киритган Дейнего.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал Россия ҳаммасини қайтариши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:12 / 06.01.2025
Илҳом Алиевнинг авиаҳалокат ҳақидаги баёноти кремлеботлар ҳужумига учради
20:47 / 06.01.2025
Лукашенко Беларус ҳудудидан Украинага берилган зарбалар учун узр сўрамагани айтилди
17:56 / 06.01.2025
Qanot Sharq авиакомпанияси бир қатор рейсларни бекор қилди
17:26 / 06.01.2025