Ўзбекистон | 17:38 / 30.07.2018
28577
2 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» раҳбари: «Дилерлар ёки тўғри ишлайди, ёки улар билан хайрлашамиз»

Фото: Халқаро пресс-клуб

«Ўзавтосаноат» компанияси Ўзбекистондаги расмий дилерлар билан шартномаларни бекор қилиш борасида таҳдид қилди. Бу улар «бугунги талаблар асосида ишламаса», юз беради, дея маълум қилди компания бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов.

«Мен дилерларни огоҳлантирув хати юбордим. Агарда мажбуриятлар шартномага мувофиқ бажарилмаса, барча шартномалар бекор қилинади. Биз бу ҳақда ҳали эълон қиламиз», - деди у.
 
Бундан ташқари, у дилерлар ички бозорда сота олмаган катта ҳажмдаги автомобиллар партияси қайтарилгани ҳақида шикоят қилди.

«Агар улар бугунги талабларга мувофиқ ишламаса, эркин рақобат шароитида мижозларга керакли даражада хизмат кўрсатишмаса... Акс ҳолда, улар буни ҳал қила олмайди. Сабаби - ҳаммаси шаффоф бўлади», - дея қўшимча қилиб ўтди «Ўзавтосаноат» раҳбари.
 
Унинг сўзларига кўра, компания SAP платформасида савдо тизими татбиқ этишни режалаштирмоқда. «Инсон омили минималлаштирилади. Ёки улар (дилерлар) тўғри ишлайдилар, ёки биз хайрлашамиз», - дея қўшимча қилди Умурзоков.

Мавзуга оид: Ўзбекистонда автомобиллар нархи ошмоқда. 85 фоиз тўлов қилганлар қўшимча пул тўлайдими?

Мавзуга оид