11:29 / 07.09.2018
7270

Шуҳрат Содиқов NEC ва Toyota Tsusho вакилларини қабул қилди

Шу йилнинг 5 сентябрь куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Япониянинг NEC корпорацияси катта вице-президенти ижрочиси, директорлар кенгаши аъзоси Норишико Ишигуро ва Toyota Tsusho корпорацияси ижрочи директори Мамору Акияма билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: mitc.uz

Учрашувда NEC корпорацияси билан ўрнатилган узоқ йиллик самарали ҳамкорлик, жумладан Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи ва телеузатиш тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг жамият ривожидаги аҳамияти таъкидлаб ўтилди.

Фото: mitc.uz

Ҳар икки томон алоқаларни давом эттиришга тайёр эканини билдирди, замонавий телекоммуникация ва ахборот технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Top