Жаҳон | 15:01 / 23.11.2018
8882
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Карачидаги консуллигига ҳужум: уч худкуш ва икки полициячи ҳалок бўлди

Фото: REUTERS

Покистоннинг Карачи шаҳрида худкушлар камарига эга террорчилар Хитой консуллигига ҳужум уюштиришди. Покистон полицияси худкушлар билан отишмага киришган. Уч нафар террорчи ўлдирилди, икки нафар полициячи ҳалок бўлди. Яна бир ҳуқуқ-тартибот органи ходими яраланган.

Уч нафар террорчидан иборат гуруҳ Хитой дипломатик миссияси ёнида отишма келтириб чиқарди ва гранатани портлатди, деб хабар бермоқда РИА Новости. Консуллик ходимларининг ҳеч бири зарар кўрмади. Уларнинг барчаси хавфсиз жойда.

Фото: AFP
Фото: AFP

«Белужистон озодлик армияси» айирмачилик гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Бу Покистон жанубидаги энг кучли гуруҳлардан биридир. Маҳаллий матбуот маълумотига кўра. 1980-йилларда «Белужистон озодлик армияси» сўл кайфиятдаги талабаларни бирлаштирган. Сўнг ташкилот радикал миллатчиларнинг таъсирига тушиб қолган. Шунингдек, Исломободнинг сиёсатидан норози бўлган белужлар қабилалари етакчилари ҳам гуруҳни қўллаб-қувватлайди.

 

Мавзуга оид