Вазирлар Маҳкамасида янги сектор тузилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани хабар берилганди.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат таркибда авиация тармоғини ислоҳ қилиш масалалари бўйича сектор тузилади.
Унинг зиммасига қуйидагиларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш вазифалари юкланди:
маҳаллий ва хорижий ташувчиларнинг миллий ҳаво қатновлари бозорига кириш қоидалари;
аэропортлар инфратузилмасини ва аэронавигацион хизмат кўрсатишни ривожлантириш дастури;
давлат томонидан қўллаб-қувватланиши зарур бўлган субсидияланадиган авиайўналишларни танлаш сиёсати;
аэропортлар хизматларини кўрсатишда хусусий сектор иштироки ва рақобат муҳитини таъминлашга доир механизмлар;
аэропортларнинг авиация ва ноавиация хизматлари нархларини тартибга солиш;
фуқаро авиацияси соҳасида истеъмолчилар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари;
халқаро авиация ташувлари соҳасида халқаро шартномалар тузиш ва уларнинг шартлари бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари.
Мавзуга оид
12:37 / 14.12.2024
Фуқаро авиацияси тарихидаги энг йирик ҳалокатлар
12:22 / 08.12.2024
Икки хил муносабат остида қолган авиаспоттерлар: уларга яратилаётган имкониятлар ва муаммолар
20:59 / 26.11.2024
Президентга транспорт соҳасидаги трансформация жараёнлари тақдим этилди
17:43 / 21.11.2024